Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
эканини, ўзгартирилганидан кейин ботилга айланганини биладилар. Демак, улар билиб туриб ўзгартирадилар. Шундан кейин Аллоҳ бизларга уларнинг ўқишни ҳам, ёзишни ҳам билмайдиган бошқа бир гуруҳи ҳам борлигини билдиряпти. Улар Китобдан ҳеч нарсани билмайдилар. Лекин улар Аллоҳ бизни кечиради, дўзахда азобламайди, азобласа ҳам бир неча кунгина азоблайди, деб умид қиладилар. Уларни шундай умидланишга ўша олимлари ўргатганлар. Хуллас, улар ўша олимлари нимага умидлантирса ўшани умид қилишдан нарига ўтмайдилар. Демак, улар олимларига тақлид қиладилар. Демак, уларда имон эмас, фақат гумон бор, холос.
وَمِنْهُمْ أُمِّيُّونَ لاَ يَعْلَمُونَ الْكِتَابَ إِلاَّ أَمَانِيَّ وَإِنْ هُمْ إِلاَّ يَظُنُّونَ
(Уларнинг ичида китобдан бехабар, фақат хом хаёлларнигина биладиган омийлари ҳам борки, улар фақат, гумон қиладилар, холос). [2:78]
Шундан сўнг Аллоҳ Таоло нозил қилинган Тавротни ўзгартирган яҳуд олимлари ва котибларига ваъид қилади (ёмон нарсани ваъда қилади, бу ишларнинг оқибати ёмон бўлишини айтади). Улар Аллоҳнинг китобини ўзгартириб, шу ўзгартирилган китобни Аллоҳники, деб оммага сотадилар. Шунинг учун Аллоҳ уларга вайлни ваъид қилади. Вайл «жаҳаннамдаги бир жар бўлиб, кофир унинг қаърига етиб боргунига қадар қирқ куз ўтади».59 У Аллоҳнинг каломини ўзгартириб, Аллоҳга туҳмат қилганларнинг жазосидир. Гўё Аллоҳ Таоло мана шу икки оят ва улардан олдинги уч оят билан яҳудларнинг имонга келишларидан умидвор бўлмаслигимизни тайинлаётгандек. Улар ё сўзларни тап тортмай ўзгартираверадиган адаштирувчи олимлар бўладилар ёки шундай адаштирувчи олимларга эргашадиган, тақлид қиладиган омилар бўладилар. Ҳар иккиси ҳам имондан ўта ва ўта йироқдирлар.
Аллоҳ Таоло айтади:
لِيَشْتَرُواْ بِهِ ثَمَناً قَلِيلاً
(Озгина қийматга сотиш учун). Бу гапнинг мафҳуми (оз пулга сотиш мумкин бўлмаса, кўп пулга сотиш мумкин экан-да, деган маъноси) йўқ. Оз пулга сотадиларми, кўп пулга сотадиларми, уларга вайл бўлсин. Уларга ёзганлари учун ва шу билан Аллоҳга туҳмат қилганлари учун ҳам
فَوَيْلٌ لَّهُم مِّمَّا كَتَبَتْ أَيْدِيهِمْ
(Бас, ёзган нарсалари уларга ҳалокат бўлғай). Шу ёзган нарсаларини пулга сотиб ҳаромдан мол топганлари учун ҳам
(59) Термизий: 3088. У киши бу ҳадис ғариб, бу ҳадис Абу Лахийдангина келган, деди. Тафсири Табарий: 1/379.
132-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204
|